Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Хомяков: «Ҳужумкор футбол ҳаммага ёқади, лекин натижа келтирадиган ўйин муҳимроқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги финалида “Андижон” “Навбаҳор” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг “Андижон” жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бахтлиман, ғалабадан бошим осмонга етди. Биринчи навбатда биз билан ҳамиша бирга бўлган мухлисларимизга катта раҳмат. Бизни бошидан охиригача тинмай қўллаб-қувватлаган ишқибозлардан чексиз миннатдорман. Уларни ажойиб олқишлаши натижасида ғалабага эришдик. Шу билан бирга барча Андижон халқини табриклайман. Ушбу ғалабани узоқ кутгандик ва бирга нишонлаётганимиздан хурсандман.

Кеча матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам бир-бирини яхши ўрганиб чиққан. Ўтказиб юборган дастлабки голимиз режаларимизга таъсирини ўтказди. Бу голни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Асосий режамиз 70-дақиқадан кейин бошланиши керак эди. Имкон қадар ҳисобни тенглаштириб олгач, масалани пенальтилар сериясигача олиб боришни хоҳламадик ва ўйин якунигача яхши ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритишни хоҳладик. 3 та стандарт вазиятни яратдик. Одатда, ғолиблар муҳокама қилинмайди. Ҳужумкор футбол ҳаммага ёқади. Лекин баъзида шундай бўладики, натижа келтирадиган ўйин муҳимроқ. Биз натижа учун ҳаракат қилдик.

Ғалаба учун машина ваъда қилинган? Йўқ, мен бу хабарни эшитмадим. Ҳаммаси гап-сўзлар. Ҳа, биз гонорарларга эга чиқдик. Мукофотлар, совғалар беришса керак. Аммо оладиган гонораримизни биламан.

15 йилдан бери Ўзбекистонда ишлаб келяпман. Бу ғалабани бутун Андижон халқига бағишлайман.

Бугунги ғалаба ҳаммасини ўзгартириб юборади ва яхши натижаларимиз бўлади. Суперлигадаги натижаларимиз ҳозирча яхши эмас. Ғалабани нишонлашга бир кун вақтимиз бор. Икки кундан сўнг Тошкентда йиғиламиз ва “Сурхон”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, тайёргарлик кўрамиз. Шундан сўнг озгина дам оламиз ва кейинги учрашувларга тайёргарликни давом эттирамиз.

Мураббий сифатида мен доимо яхши бўлишини хоҳлайман. Масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ғалаба қозондик", — деди Хомяков.

Қайд этиб ўтиш жоиз, “Андижон” клуби ўз тарихида биринчи марта мамлакат Кубогида зафар қучди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:06, 06.10.2024.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.