Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Деягере: "Месси ўзини "ПСЖ"да ёмон ҳис қилганини яширмади"

Баҳо:
+ | -

"Шарлотт"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Кортрейк"да ўйнаётган Брехт Деягере "Интер Майами" сардори Лионель Месси билан суҳбати ҳақида гапирди.

"Финал ҳуштаги янграганидан сўнг, мен ундан қаерда ўзини яхши ҳис қилаётганини сўрадим - Майамидами ёки Францияда. У ҳайрон бўлди. Мен Тулузада бўлганимда унга қарши "Парк де Пренс"да ўйнаганимни айтдим. У мени эсламади ... лекин мен учун бу амалга ошган болалик орзуси эди.

Месси ҳар доим менинг севимли футболчим бўлган! У билан учрашиш ақл бовар қилмайдиган нарса эди... Ва ўша куни у менга "ПСЖ"да ўзини ёмон ҳис қилганини айтди. Чунки, парижликлар дастлаб уни яхши қабул қилишган бўлса, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг ҳар гал тўпга текканида ҳуштакбозлик қила бошлашди ва у бундан чарчади.

Менимча, ўша куни унга бир неча марта қўполлик қилганман. Аммо ўйиндан кейин мен унинг футболкасини сўрашга журъат эта олмадим: ҳар сафар юзга яқин одам ундан футболка сўраса, у бундан чарчайди..." деди Деягере RTBF билан суҳбатда.

Киритилди: 11:49, 06.10.2024.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик