"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета бу мавсумда ҳужумчи Кай Хаверцнинг ўйинида баъзи нарсалар ўзгарганини айтди.
Шанба куни Хаверц "Арсенал" сафида "Саутгемптон" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урди. Кай жуда муҳим голни киритди, бу гол Премьер-лиганинг аутсайдери ҳисобни тенглаштирганидан атиги уч дақиқа ўтиб киритилди.
Барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда, Хаверц жорий мавсумда олтита гол урди ва Артета 25 ёшли немис ўзига чинакам ишонганини ҳис қилмоқда.
"Айтиш мумкинки, у ўзига бўлган ишончга тўла, у тўпни олиб, тўп билан югуради.
Юқори прессингда у "газ"ни босади. У тўпни қандай бошқараётганига қаранг, рақиб жарима майдончаси ичида қандай позицияларни эгаллайди. У "тўққизлик"да ўйнайдиган ҳужумкор ярим ҳимоячи ва сиз унинг қаерда бўлишини билмайсиз. Бу жуда кўп нарсани англатади.
Энди унда шундай фокус бор: "Мен ўйинда ғалаба қозонаман. Мен буни амалга ошираман". Бу нарса унда ўзгарди.
У яхшиланмоқда ва у кўпроқ нарсани хоҳлайди. У қилаётган ишидан қониқмаяпти, чунки у учун ҳар доим кейинги даража бор. Албатта, у ақл бовар қилмайдиган футболчилар билан ўралган, лекин унда нимадир ўзгарди.
У шундай ишончга эга, сиз буни ҳақиқатан ҳам ҳис қилишингиз мумкин. У ҳозир ўйинларда ғалаба қозонмоқда ва бу ажойиб", - деди Артета Evening Standard билан суҳбатда.