Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси "МЮ"га ўтганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Чидо Оби-Мартин "Манчестер Юнайтед"га ўтганини тасдиқлади.

Ўтган ёзда Оби-Мартиннинг "Арсенал" билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етди, у "Арсенал" тизимида икки йил ўйнади.

Чидо Лондон клубида қолишни истамади ва энди ўз ривожланишини "МЮ"да давом эттиради. "Қизил иблислар" Премьер-лигадан рухсат олганидан кейин 16 ёшли даниялик билан шартнома имзолади.

"Ушбу ажойиб клуб билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Энди диққатимни жамлаш ва барча орзуларимни рўёбга чиқариш вақти келди. Шу ергача етиб келишимга ёрдам берган барчага раҳмат", - деб ёзди Оби-Мартин "Инстаграм" саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Оби-Мартин ўтган йилнинг ноябрь ойида "Арсенал U-16" жамоаси учун "Ливерпул"даги тенгдошларига қарши ўйинда (14:3) 10 та гол урганида машҳур бўлган эди.

Киритилди: 12:17, 06.10.2024.
Ўқилди: 4617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.