«Рома» сардори Франческо Тотти нима учун бутун фаолиятини Рим жамоасида ўтказгани ва Италия кубоги финалидаги «Лацио»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Тўғри, мен бошқа ерда каттароқ пул ишлашим мумкин эди, лекин ҳеч қачон ўз қароримдан нолимайман. Бир сония ҳам. Мен юрагимга қулоқ солганман.
Онам? 25 йил олдин онам мени «Рома»га берганлар. Агар бундай қилмаганида, балки уни ўлдирардим (кулади).
Пиола (А серия тарихидаги энг яхши тўпурар)дан ўзиб кета оламанми? Менга 47 гол етишмайди. Кўп гол уриш қийин, лекин мен доим ўз олдимга аниқ мақсад қўяман.
«Лацио» билан ўйин жуда ажойиб бўлади. Бу кунда шаҳар шу ўйинга банди бўлади. Бу мен учун чемпионлар лигасининг финалига тенг ўйин»,- дейди футболчи.
Жорий мавсумда Тотти Италия чемпионати 32 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва яна 15 та голга ҳаммуаллифлик қилган.