Пауло Фонсека "Фиорентина" билан ўйинда (1:2) иккита амалга оширилмаган пенальтидан хафа бўлди.
Тео Эрнандес ва Тэмми Абрахамнинг зарбаларини дарвозабон Давид Де Хеа қайтарди.
"Албатта, мен хафаман. Пенальтини Кристиан Пулишич тепиши керак.
Бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги керак ва мен буни футболчиларга етказдим" - деди "Милан" бош мураббийи.