Италия чемпионати 7-тури доирасидаги ўйинда “Милан” сафарда “Фиорентина”га имкониятни бой берди, Пауло Фонсека шогирдлари эса ўйин давомида иккита пенальтидан фойдалана олмади – иккаласини ҳам “Фиорентина”нинг испаниялик дарвозабони Давид де Хеа қайтариб қолди.
Маълум бўлишича, дарвозабон бир учрашувда иккита пенальтини қайтарган бундай ҳолат Италия чемпионатида 2016 йилдан бери ҳали кузатилмаганди.
Ўшанда "Лацио" дарвозабони Федерико Марчетти "Карпи"га қарши ўйинда муваффақиятга эришганди. Ўша баҳсда римликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.