Кириш Регистрация

Хуан Мата: «Европа лигасида ғалаба қозониб, премьер лигада 3-ўринни қўлга киритсак, мавсум яхши ўтган десак бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Хуан Мата «Тотенҳем»га қарши кечадиган ўйин ва жамоасининг мавсумдаги натижалари ҳақида фикр билдирди.

«МЮ» қарши ўйин ҳар томондан мураккаб бўлди, жисмоний жиҳатдан ҳам. Бу муҳим ўйин эканини билардик. Биз икки марта кетма-кет финалда майдонга тушамиз... Иккинчиси «Тоттенҳем» билан. Менимча, «шпорлар»ни енгсак, чемпионлар лигаси йўлланмасига анча яқинлашамиз.

«Тоттенҳем» ғалаба қозониб, «Арсенал» каби бизга босим ўтказмоқда. Ҳозирда учта жамоа чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўрин учун курашмоқда. Биз ҳозир учинчи ўриндамиз ва уйда ўйнаймиз. Агар чоршанба куни ғалаба қозонсак, чемпионлар лигасига чиқсак керак.

Европа лигасида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритсак, бу мавсумни яхши ўтди деб ҳисоблаш мумкин.

Гарет Бэйл ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирда у жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. У ўйин тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қила олади. Буни Бэйл ўтган дам олиш кунида ҳам исботлади. Гарет ҳали ёш ва келажакда кўп нарсага эришиши мумкин», - дейди Мата.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:17, 07.05.2013.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.