Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогида иштирок этади

Баҳо:
+1 | -

ФИФА Ҳакамлар қўмитаси ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовни шу йилнинг 16-30 июнь кунлари Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубогини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатига киритди.

Эрматов бундай мусобақада илк маротаба иштирок этади. Бунгача ҳакамимиз ФИФА тоифасидаги бошқа мусобақалар — ўсмирлар (U17) ўртасидаги ЖЧ (2 марта), ёшлар (U20) ўртасидаги ЖЧ (1 марта), клублар ўртасидаги ЖЧ (2 марта) ва дунёнинг энг йирик мусобақаси ҳисобланган Мундиалда қатнашган. Шунингдек, ҳамюртимиз Олимпия ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган.

ФИФА келаси йили бўладиган Жаҳон чемпионати олдидан ушбу йилда бўлиб ўтадиган 4та мусобақа орқали (U17, U20, Конфедерациялар кубоги, клублар ўртасида ЖЧ) ҳакамларни синовдан ўтказиб олади. Демак, Бразилияда бўладиган Конфедерациялар кубоги Эрматов гуруҳи учун жиддий синов ҳисобланади.

Бразилия яшил майдонларида Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади.

Конфедерациялар кубоги мусобақасида ўз қитъасининг чемпионлари иштирок этишидан хабарингиз бор. Саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинишган. Улар: "А" гуруҳи — Бразилия, Япония, Мексика, Италия; "В" гуруҳи — Испания, Уругвай, Таити, Нигерия.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:39, 07.05.2013.
Ўқилди: 5115 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6187]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2898]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2766]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2427]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2399]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2130]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1826]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1820]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1749]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик