Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Барча ўйинларда ғалаба қозонган “Аркадағ” муддатидан олдин Туркманистон чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

“Аркадағ” футбол клуби ўзининг икки йиллик фаолияти давомида иккинчи марта Туркманистон чемпиони бўлди.

Жамоа Туркманистон Олий лигасининг 28-турида “Небитчи”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа, “Аркадағ” турнир якунланишига беш тур қолганда пешқадамликни кафолатлади.

Икки йил ичида “Аркадағ” ўзи иштирок этган барча расмий ўйинларда ғалаба қозонди (60 дан ортиқ). Маълумот учун, “Аркадағ” клуби Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига ташкил этилган.

Баъзи тасдиқланмаган маълумотларга кўра, “Аркадағ”нинг рақиблари олдида рақибнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлаш учун ўйинларда асосий таркиб ўйинчиларини туширмаслик ҳақида яширин топшириқ бор. Ушбу мавсумда “Аркадағ” футболчилари 25 учрашувда 124 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди (ҳар бир ўйинда ўртача 5 тадан гол урди).

Айни пайтда Туркманистон чемпионатида иккинчи ўрин учун фаол кураш давом этмоқда, сабаби бу ўрин ОФК турнирларида қатнашиш ҳуқуқини беради. Кумуш медаллари учун “Аҳал” ва “Олтин Асир” клублари кураш олиб бормоқда. Ҳозирги пайтда “Аҳал”да 52 очко, “Олтин Асир”да 49 очко бор. Шу билан бирга, иккала жамоанинг ҳам “Аркадағ” билан биттадан учрашуви мавжуд.

Октябрь ойи охирида “Ардакағ” ОФК Чақирув лигасининг гуруҳ босқичида баҳсларга киришади. Қирғизистон чемпиони “Абдиш-Ота” туркман клуби билан бир гуруҳдан жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:21, 08.10.2024.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик