"Барселона" вингери Ламин Ямал Андрес Иньестанинг фаолиятини якунлагани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Яқинда "Блауграна" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси 40 ёшида бутсаларини михга илди.
"Тўғрисини айтсам, ЖЧ-2010 ҳақида ҳеч нарса эсимда йўқ, чунки мен у пайт жуда ёш эдим, лекин "Камп Ноу"да бўлганимни ва Иниьстанинг Месси ва Неймар билан ўйинини томоша қилганимни эслайман. Андрес билан ҳамма нарса жуда оддий бўлиб туюларди. Футбол бундай ўйинчини соғинади", - дея 17 ёшли вундеркинднинг сўзларини келтиради Barca Universal.