Ярим ҳимоячи Поль Погба Спорт арбитраж судида муваффақиятга эришди - унинг допинг тақиқи тўрт йилдан бир ярим йилга қисқартирилди. Аниқланишича, Погбанинг тақиқланган дори воситасини истеъмоли қасддан содир бўлмаган. Футболчи унга АҚШдаги шифокор ёзиб берган қўшимчаларни ичган.
Миш-мишларга кўра, "Ювентус" ҳали ҳам Погба билан шартномани бекор қилмоқчи, бу футболчига ҳам мос келади. Миш-мишлар Полни "Марсель" билан боғлай бошлади.
Transfer News Live нашрининг журналист Муҳаммад Тубашга таяниб хабар беришича, Погба аслида "Марсель" билан ҳеч қандай музокара ўтказмаган ва ҳозирча 31 ёшли футболчини Прованс клубига боғлайдиган ҳеч нарса йўқ.