"Реал Мадрид"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз ҳолатини яхшилаш учун машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мбаппе терма жамоалар ўртасидаги танаффус вақтида ўз формасини тиклаб олмоқчи, чунки у ҳали "Реал Мадрид"да умидларни оқламаётганини тушунади.
Жорий мавсумда 25 ёшли Мбаппе барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.