Лондоннинг "Челси" клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья футболдаги ўйинлар сонини қисқартириш тарафдори бўлган яна бир футболчи бўлди.
"Ўйинлар сони жуда кўп. Биз робот эмасмиз. Бу қанчалик тез-тез жароҳатларга олиб келишини кўряпмиз. Карвахаль, Родри... Бу ёмон", - деди Европа чемпиони COPE нашрига берган интервьюсида.
Шанба куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигасидаги Данияни қабул қилади.