Осиё футбол конфедерацияси бош ассемблеяси Эроннинг мамлакат клублари ривожи учун йўналтирилиши керак бўлган 1 миллион долларлик тақиқни бекор қилиш ҳақидаги илтимосини қабул қилди.
Ғарб мамлакатларининг талаби билан ОФК томонидан Эрон клубларига бериладиган 1 миллион долларлик ёрдам пули тўхтатиб қўйилганди.
ОФКнинг янги президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа бошчилигидаги бош ассамблея аъзолари мазкур эмбаргони бекор қилишди.