Юрген Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида ишлаётган пайтда "Ред Булл"да ишлашга рози бўлганлиги маълум бўлди.
Ўтган чоршанба куни Клопп 1 январдан бошлаб гуруҳнинг барча клубларини, шу жумладан Германиянинг "Лейпциг", Австриянинг "Зальцбург" ва Американинг "Нью-Йорк" клубларини назорат қилиш учун "Ред Булл"да "глобал футбол раҳбари" лавозимини эгаллаши эълон қилинди.
Клопп мураббийлик, ўйин фалсафаси, ўйинчилар ва мураббийларнинг ривожланиши ва трансферлари учун жавобгар бўлади.
Германиянинг TZ нашри хабарига кўра, Клопп 2022 йилнинг сентябрида "Зальцбург"да концерн асосчиси Дитрих Матешиц билан учрашиб, "Ред Булл"да ишлашга рози бўлган, у кейинги ой 78 ёшида вафот этган.
Ўшанда ҳам Клопп 2025 йил бошидан яқинда таништирилган лавозимни эгаллашига рози бўлганди.
Қўшимча қиламизки, Клопп "Ливерпул"ни тарк этишини январь ойида, Матешиц билан учрашувдан 15 ой ўтиб эълон қилган. Юрген куч-қуввати тугаб қолгани ва футболдан камида бир йил танаффус қилмоқчи эканлигини тушунтирди.
"Бундай мега-шартноманинг узоқ вақт давомида сир бўлиб қолиши ақл бовар қилмайди. Формула 1да буни ҳеч қачон амалга ошириб бўлмасди" - деди "Ред Булл" спорт маслаҳатчиси Хельмут Марко TZ нашрига.