Мавсум эндигина дастлабки босқичдан ўтди ва "Барселона" аллақачон шартномаларни узайтириш устида ишламоқда. Қолаверса, асосий эътибор шартномалари келаси ёзда ҳам тугамайдиган футболчиларга қаратилган.
Каталонияликлар учун айниқса учта футболчи муҳим: Педри, Ламин Ямал ва Гави. Клуб, шунингдек, Марк-Андре тер Штеген, Френки де Йонг, Ансу Фати ва Рафинялар билан шартномаларни узайтириш устида қаттиқ ишламоқда.
Sport.es хабарига кўра, бош мураббий Ханси Флик ва спорт директори Деку клубнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда жамоанинг барча юлдузларини сақлаб қолиш ниятида. Улар футболчиларни текинга йўқотишни хоҳламайдилар.