Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Инфантино Ўзбекистонда ўтказилган Жаҳон чемпионатидан мамнун

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтгани муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовга миннатдорчилик хати йўллади.

"Ўзбекистондаги дўстона муносабат, ажойиб меҳмондўстлик ва айниқса Бразилия - Аргентина учрашувидаги ўзига ҳос муҳитдан жуда таъсирланган ҳолда ёзмоқдаман.

Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек Бош вазир Абдулла Арипов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Сизнинг бошчилигингиздаги футбол ассоциацияси, биринчи вице-президент Равшан Ирматов ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро шаҳарларида меҳнат қилган барчага раҳмат айтамиз.

Сизларнинг улкан меҳнат ва жонкуярлигингиз сабабли ушбу чемпионат чин маънода ажойиб, эсда қоларли ўтди. Бу турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатлари орасида энг яхшиси ва муваффиқиятлиси сифатида тарихда қолди.

Мана шу вақт мобайнида Сиз билан футбол борасидаги фикр ва ғоялар алмашиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандман. ФИФА мамлакатингиз футболи ривожига қаратилган ташаббусларни қўллашга доим тайёр.

Сиз билан тез фурсатда яна учрашиш умидидаман ва энг яхши тилакларни йўллаб қоламан", дейилган расмий мактубда.

Манба: UFA
Киритилди: 14:06, 12.10.2024.
Ўқилди: 1623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик