Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

UFC. Рамазон Темиров дебют жангида биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди (видео)

Баҳо:
+ | -

UFC бўйича Лас-Вегасда (АҚШ) Vegas 98 турнири ўтказилди.

Мусобақанинг прелим карди сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди. UFC‘даги дебют жангида унга америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилди.

Ўзбекистонлик спортчи жанг бошидан айланма оёқ зарбаларини беришга ҳаракат қилди. Оёқ билан ҳужумлар фойда бермагач, Рамазон қўл билан ҳужумга ўтди. Чап қўл билан берилган зарбалардан бири рақибни мувозанатдан чиқариб юборди. Вергара ўзига келишга ҳаракат қилди, аммо Темиров бошлаган “ишини” охиригача етказиб қўйишни хоҳлади ва ҳакамни биринчи раунддаёқ жангни тўхтатишга мажбур қилди.

Шу тариқа Рамазон ўзининг UFC’даги биринчи жангида рақибини нокаут орқали мағлубиятга учратди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:54, 13.10.2024.
Ўқилди: 2164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик