"Бавария"нинг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис бош мураббийи Венсан Компани ҳақидаги фикрлари ҳақида гапирди.
"Компани - ажойиб йигит, унинг қўл остида биз жуда шиддатли футбол ўйнаймиз. У таркибни машғулотларда яхши ўйнаганлардан танлайди. Ҳар бир машғулот жамоадаги ўрин учун кураш, ҳеч қандай кафолат йўқ. У жамоа билан мулойим, аммо қатъий мулоқот қилади. Мураббийнинг ўз ғоялари бор, биз уларни жуда яхши амалга оширамиз", - дея Дэвиснинг сўзларини келтиради The Athletic.