"Челси"нинг бўлажак янги футболчиси Эстевао Виллиан клубнинг ҳозирги ва собиқ футболчилари орасидан ўзининг севимлиларини номлади.
Бразилиялик вингер 2025 йилнинг ёзида "Палмейрас"дан "Челси"га ўтади. Трансфер аллақачон тартибга солинган.
"Палмер - ажойиб истеъдодга эга ажойиб йигит. Ўтмиш ҳақида гапирадиган бўлсак, Виллиан ва Азарни эслашимиз мумкин. Тиаго Силва ҳам "Челси"да ўйнаган энг зўр ўйинчилардан бири", деди 17 ёшли вундеркинд Plasar TV телеканалига берган интервьюсида.