"РБ Лейпциг" марказий ҳимоячиси Кастелло Люкебага бошқа клуб қизиқиш билдирмоқда.
Франциялик футболчига даъвогарлар орасида аввалроқ хабар қилинганидек, "Реал" ва Лондоннинг "Челси" клублари бор. Football Insider хабарига кўра, "Астон Вилла" ҳам 21 ёшли футболчини сотиб олишга тайёр. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, марказ ҳимоячисининг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.
Кастелло Лукеба "РБ Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 49 ўйинда битта гол урган.