"Бенфика"нинг чап қанот ҳимоячиси Альваро Фернандес "Ливерпуль" эътиборини тортди.
Испаниялик футболчи мавсумни ишончли бошлади ва бир қатор топ-клублар, жумладан, "Барселона", "Реал" ва "Ювентус"нинг радарида пайдо бўлди. Diario AS хабарига кўра, "Ливерпуль" 21 ёшли футболчи учун курашга қўшилиб, Эндрю Робертсоннинг ўрнига узоқ муддатга ўринбосар қидирмоқда.
Альваро Фернандесга ўтган ёзгача ўйнаган "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" латерални биринчи навбатда сотиб олиш имкониятига эга.