Криштиану Роналду Войцех Шеснининг "Барселона"га ўтиши ҳақида ҳазил қилди.
Ёзда фаолиятини якунлаганини элон қилган полшалик дарвозабон яна футболга қайтди ва Каталония клуби билан мавсум охиригача шартнома имзолади.
Миллатлар лигаси доирасидаги Полша – Португалия учрашуви (1:3) олдидан Роналду ва Шесни суҳбатлашди. Войцехга ўғли Лиам ҳамроҳлик қилди.
Шесни: "Мен "Барселона"га кўчиб ўтдим, аммо ўғлим сизнинг энг катта мухлисингиз".
Роналду: “Биламан, биламан (кулади). Ҳаммаси яхшими? Бахтлимисан? Ажойиб. Катта клубга ўтиш учун фаолиятингни якунлашинг керак эди".
Эслатиб ўтамиз, поляк ва португал "Ювентус"да бирга ўйнашган.