"Вест Хэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета ҳозирда "Реал" қизиқишлари доирасига кирмайди. Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, ярим ҳимояни кучайтириш ҳозирда мадридликлар томонидан устувор вазифа сифатида кўрилмаяпти.
27 ёшли бразилиялик футболчи шу мавсумда "болғачилар" учун 9 та ўйинда 2 та гол урди.