Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ўз тарбияланувчиси Леандро Паредесни қайтармоқчи. Бу ҳақда Tyc Sports нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, клубнинг кейинги эҳтимолий бош мураббийи Фернандо Гаго Паредес билан боғланиб, уни ўзи тарбия топган клубига қайтиши мумкинлигини муҳокама қилган.
Паредес 30 ёшда. Буэнос-Айреслик футболчи ўзининг профессионал фаолиятини "Бока Хуниорс"да бошлаган; 2015 йилгача ушбу клубда ўйнаган.