Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Прокурорлар Мбаппе яшаган Стокгольмдаги меҳмонхонада содир этилган зўрлаш бўйича тергов бошлади

Баҳо:
+ | -

Стокгольмдаги Килиан Мбаппе яшаган меҳмонхонада содир этилган зўрлаш бўйича тергов бошланди.

Аввалроқ, "Реал" ҳужумчиси Швецияга сафари чоғида дўстлари билан тунаб қолган Стокгольм марказидаги меҳмонхонада зўрлаш ҳақидаги шикоят юзасидан полиция текшируви бошлангани маълум бўлган эди. 10 октябрь куни Франциянинг Исроилга қарши Миллатлар лигаси ўйини куни гуруҳ ресторан ва тунги клубга ташриф буюришди — жабрланувчининг сўзларига кўра, меҳмонхонадаги жиноят шу куни содир бўлган.

Мбаппе бу маълумотни "сохта" деб атади ва бу хабар "ПСЖ"нинг унга 55 миллион евро миқдоридаги маош қарзини тўлаш ҳақидаги апелляцияси бўйича тингловдан бир кун олдин пайдо бўлганини таъкидлади. Париж клуби Мбаппенинг сўзларини "шармандалик" деб атади.

Бугун Швеция прокуратураси зўрлаш бўйича шикоятдан сўнг дастлабки тергов бошлангани ҳақида пресс-релиз эълон қилди.

"Оммавий ахборот воситаларида Стокгольмдаги зўрлаш содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, прокуратура полицияга зўрлаш бўйича шикоят келиб тушганлигини тасдиқлаши мумкин. Хабарда айтилишича, воқеа 2024 йил 10 октябрь куни Стокгольм марказидаги меҳмонхонада содир бўлган.

Дастлабки терговни катта прокурор Марина Чиракова олиб бормоқда. Прокурор ОАВ учун мавжуд эмас ва ҳозирча қўшимча маълумот бера олмайди. Қўшимча маълумотлар пайдо бўлгач, янги пресс-релиз эълон қилинади”, — дейилади прокуратура хабарида.

Матбуот хабарида Мбаппенинг исми тилга олинмаган. Аввалроқ Швециянинг Expressen ва Aftonbladet номли иккита газетаси тергов Килианга тегишли эканлигини хабар қилган эди.

Киритилди: 14:36, 15.10.2024.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.