Италиянинг “Милан” клубида тўп тепаётган Испания терма жамоаси сардори Альваро Мората УEФА Миллатлар лигаси “А” лигаси 4-гуруҳи 4-тур учрашувининг 54-дақиқасида пенальтини голга айлантира олмади.
"Тўпга яқинлашиш пайтида хатога йўл қўйдим. Ҳатто тарихдаги энг яхши ўйинчилар ҳам хатога йўл қўйишади", - дея Мората сўзларини келтиради Испаниянинг AS нашри.
Айни дамда Испания А лигаси 4-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.