Испания терма жамоаси ва “Милан” ҳужумчиси Альваро Мората яна пенальтини амалга ошира олмади.
"Қизил фурия" сардори Миллатлар лигаси доирасида Сербия терма жамоасига қарши ўйиннинг 54-дақиқасида нуқтага келди, бироқ ноаниқлик кўрсатди.
Opta хабарига кўра, 31 ёшли форвард ўзининг сўнгги еттита пенальтисидан атиги учтасида гол урган.