«Реал» ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Испания чемпионати доирасидаги «Малага»га қарши ўйин ҳақида фикр бидирар экан, ўзининг ва жамоадоши Икер Касильяснинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирда бизда мавжуд бўлган сезгиларни сақлаб қолишимиз керак. Қолган ўйинларга ва қийин ўтиши табиий бўлган Испания кубоги финалига ҳозирланишимиз керак. Лекин бу мусобақада ғалаба қозониш бизнинг мақсадимиз ва бу йўлдан бизни ҳеч нарса қайтара олмайди.
Касильяс ҳақида гапирадиган бўлсам, у анча вақт мобайнида жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келган, лекин ҳозир захирада қолишга мажбур. У ҳақиқий профессионал ва ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам ўзини қандай тутишни билади.
Ўзим эса келаси мавсумда ҳам «Реал»да ўйнайман»,- дейди Алонсо.













