Уругвай терма жамоаси навбатдаги жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятсиз иштирок этмоқда, Марсело Бьелса шогирдлари Перу терма жамоасига ютқазиб, Эквадор термаси билан зўрға дуранг ўйнади - 0:0. Жамоа бош мураббийи танқидга учради ва у бу ҳақида ўз фикрларини билдирди:
- Албатта, бу қийин давр. Айтишим мумкинки, голли вазиятлардан фойдаланишда омадимиз келмаяпти, аммо бу заиф баҳона. Танқидлар адолатли, аммо биз бирлашиб, Колумбия ва Бразилияга қарши муҳим ўйинларда натижани кўрсатишимиз керак", - дея Бьелса сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it.
Уругвай терма жамоаси Жанубий Америка саралаш турнирида учинчи ўринни эгаллаб турибди.