"Бавария" футболчиси Жошуа Киммих Германия терма жамоасининг Юлиан Нагельсманн қўл остидаги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нагельсманн Нидерландия билан ўйинда ҳужумкор футбол ўйнашни талаб қилдими? Ҳа. У бизнинг таркибимиз қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар доим ғалаба қозониш учун ўйнашимизни ва ҳеч қачон ўз имкониятларимизни паст баҳоламасликни хоҳлайди. Юқорида айтиб ўтганимдек, биз ўзимизни аввалги даражамизни қайтаришимиз керак - бунга фақат доимий ғалабалар орқали эришиш мумкин.
Ҳозир мақсадимиз Миллатлар лигаси гуруҳида ғолиб чиқиш. Биз Еврода гуруҳимизда биринчи ўринни эгалладик, бу эса плей-офф йўлини анча мураккаблаштирди, аммо бизнинг вазифамиз бу билан ўзгармайди", деди Киммих Kicker нашрига берган интервьюсида.