"Наполи" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоада бошдан кечирган қийинчиликларни эслади.
"Мен терма жамоада яна ўша иштиёқ билан ўйнашни хоҳлайман. Навбатдаги мақсад 2026 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришиш, аммо олдинда ҳали кўп йўл бор. Мен ғалаба қозониб, жамоани олдинга бошламоқчиман.
Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин бир неча ҳафта давомида ҳар куни йиғладим. Биринчи марта футбол менга бунчалик оғриқ келтирди. Тьерри Анри менга кунига уч марта қўнғироқ қилди.
Мен терма жамоадан кетмоқчи эдим, лекин Тедеско мени ишонтирди - у менга кераклигини айтди. Биринчи ўйинлардан кейин ҳам менда шубҳалар бор эди, лекин мен кетмасликка қарор қилдим", - дея Лукаку сўзларини келтиради журналист Альфредо Педулла.