Сўнгги турларда кетма-кет очкоарни қўлга киритиб келаётган "Навбаҳор" Косонсойдаги Марказий стадионда мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ушбу ўйин "қалдирғочлар" учун "Бурирам Юнайтед"га қарши кечадиган ОЧЛ нимчорак финал дастлабки учрашуви олдидан репитиция вазифасини ҳам бажариб берди. Наманганликлар эса ҳимоядаги жиддий эътибор қаратиб, Миржалол Қосимов шогирдлари учун яхши спарринг-рақиб вазифасини бажариб беришди.
"Бунёдкор"нинг стандартдан, жумладан, бурчакдан амалга оширган тўплари жуда куп маротаба мезбонлар дарвозаси олдида таҳликали вазиятларни юзага келтирди. Аммо ҳар сафар Романенко ва ҳимоячилар бир амаллаб тўпни дарвоза олдидан узоқлаштиришга муваффақ бўлишди. Ҳисоб эса 31-дақиқада очилди. Ўнг қанотдан Анвар Ғофуровнинг ерлатиб узатган пасини Олександр Пишур дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1.
Майдон эгалари имкон қадар рақиб дарвозаси томон ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди, аммо бугун Нестеров (кичик жароҳати бор)нинг ўрнини эгаллаган Мурод Зуҳуров ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Ўйиннинг 70-дақиқасида ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пишур дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда уни Тимур Султонов ўз жарима майдони ичида йиқитди. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди ва голлари сонини 10тага етказиб, тўпурарлар баҳсида Фарҳод Тожиевдан ўтиб кетди.
Ушбу голдан кейин ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Мустафо Байрамов шогирдлари ҳам қолган вақт давомида тажрибали рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қила олмасликларига кўзлари етди. Тошкентликлар эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида барибир бурчак тўпидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди. Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, Пишур боши билан дарвозага йўллади, тўпни Романенко қайтарди. Аммо қайтган тўпни Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади - 0:3
Ушбу ғалабадан кейин "Бунёдкор" мусобақа жадвалида бир неча кунга бўлса-да 1-ўринга кўтарилиб олди. "Локомотив" эса 8-тур баҳсини 13 май, душанба куни ўтказади.
ОЛИЙ ЛИГА. 8-ТУР
"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР" - 0:3 (0:1)
Голлар: Олександр Пишур (31, 71-пенальти), Луфтулла Тўраев (88)
Огоҳлантиришлар: Денис Романенко (24), Тимур Султонов (70) — Фозил Мусаев (24), Анвар Ғофуров (81)
"Навбаҳор": 16.Денис Романенко, 4.Абдумажид Тоиров (3.Ботир Тўрабоев 75), 6.Леонид Кошелев (8.Азим Аҳмедов 67), 9.Илҳом Бойдедаев, 10.Акром Баҳриддинов, 13.Тимур Султонов, 20.Ғайрат Жўраев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 26.Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 30.Собир Ҳамидов (17.Соҳиб Абдуллаев 58), 32.Жаҳонгир Меҳмонов
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров (Игорь Таран 86), 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 66), 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев (5.Дилшод Жўраев 73), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров ва Олимбой Жумаев (барчаси - Навоий), Акмал Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Алик Худойдотов (Тошкент)