«Ювентус» Поль Погбанинг дисквалификацияси қисқартирилганидан кейин берган интервьюсидан ҳайратда қолди.
Олдинроқ, допинг тақиқи 4 йилдан 18 ойга қисқартирилган Погба «Ювентус» таркибида майдонга қайтишни истаётганини айтганди: «Бу ерда ўйнаш учун пулни қурбон қилишга тайёрман. Мен ўзимни майдонда кўрсатаман ва Мотта ўзи хулоса чиқара олади», деганди.
"Tuttomercato" хабарига кўра, Погбанинг интервьюси «Ювентус» билан келишилмаган. Турин клуби ярим ҳимоячининг гапларидан ҳайратда қолди.
Қайд этилишича, айни дамда франциялик футболчи дисквалификация муддати тугаганидан кейин жамоага қайтиши учун клубдан керакли рухсатни олмаган. «Ювентус» Погбани келажакдаги лойиҳанинг бир қисми сифатида кўрмайди, шунинг учун унинг жамоага қайтиши «деярли имконсиз».
Погбанинг туринликлар билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.