"Жирона" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"даги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди.
27 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида ҳеч қачон ўз имкониятларини кўрсата олмагани боис, июль ойида "Жирона"га сотиб юборилганди. Нидерландиялик хавбек "Манчестер Юнайтед" ҳақида берган интервьюсида манкунианликларнинг бугунги кундаги муаммолари ҳақида фикр билдирди.
"Мен у ерда бўлганман, шунинг учун футболчилар учун бу осон эмаслигини биламан. "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам жуда яхши жамоага эга. Клубни бу ҳолатда кўриш қийин. Биламан, улар вазиятни тўғирлашлари мумкин, аммо бу осон эмас. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади", - деди ван де Бек The Athletic нашрига.