"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер Томас Тухелнинг Англия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен инглиз жамоатчилигини тушунаман, Англия терма жамоаси бош мураббийи инглиз бўлиши керак. Лекин мен учун натижалар муҳим.
Тухель ўзи учун "ПСЖ" ва "Челси"да ўйнаган юлдузларни бошқаришга қодир эканлигини исботлади. У Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба қозонди. У билан бирга ўйнасам, ҳозиргидан ҳам яхши бўлади", деди Уокер BBC билан суҳбатда.