Такуми Минамино "Монако"нинг Франция чемпиони бўлиш имкониятларини баҳолади.
7 турдан сўнг, монегасклар Лига1 жадвалида иккинчи бўлиб бораётган "ПСЖ"ни 2 очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.
"Мен "Монако"ни чемпион бўла олади, деб биламан. Бизда пешқадам сифатида бутун йўлни босиб ўтиш амбицияларимиз бўлиши керак," - деди хавбек.