Кириш Регистрация

Фабрегас Месси ва Ямал ўртасидаги таққослашга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Барселона" вингери Ламин Ямал ва Каталония клубининг собиқ футболчиси Лионель Месси ўртасидаги солиштиришга муносабат билдирди.

"Мен бу суҳбатларни тушуна оламан. Мен уларни ёқтирмайман, чунки менимча, ҳар бир футболчи бошқача ва ҳар биримизнинг ўз ҳикоямиз бор. Ва энди Ламин ўз йўлини яратиши керак. Лекин, албатта, Лео қандай бўлганини эслаб қоладиган баъзи белгилар мавжуд. Менимча, бу мутлақо нормал ҳолат, айниқса эндигина қийин даврни бошидан ўтказган "Барселона" мухлислари учун", - деди Фабрегас ESPN билан суҳбатда.

"Барселона" тарбияланувчиси Ламин Ямал 2023 йилнинг апрель ойида 15 ёшу 9 ойлигида "кўк-анорранглилар" сафида дебют қилган. 2023 йил сентябрида, 16 ёшу тўлиқ бир ойда футболчи Испания терма жамоасида дебют қилди ва у билан 2024 йил ёзида Европа чемпиони бўлди. Transfermarkt портали "Барселона"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямалнинг ҳозирги трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Лионель Месси "кўк-анорранглилар" билан 35 та соврин, жумладан 10 та миллий чемпионат ва тўртта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, жаҳон чемпиони бўлди ва саккиз марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Киритилди: 09:24, 18.10.2024.
Ўқилди: 1085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.