Серхио Консейсау ўғли Францискога фаолиятини Италияда давом эттиришни тавсия қилди.
Ўтган ёзда португалиялик вингер ижара асосида "Порту"дан "Ювентус"га ўтганди. Кенг тарқалган хабарларга кўра, "кекса синёра" футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда.
"У мендан маслаҳат сўраганида, мен А Серияни тавсия қилдим, чунки бу дунёнинг энг йирик клубларидан бири "Ювентус"га ўтиш ҳақида эди.
Франциско Италия чемпионатида ўз хусусиятларини кўрсата олишини билардим. У кучли жамоадошлари ва ажойиб мураббий билан ўйнайди", - деди Серхио Консейсау.