«Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фаолияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Роналду ўзи ўйнаган ҳар бир клубда ёрқин карьерага эга. У ҳамма жойда ўз изини қолдирди. Криштиану «Юнайтед», «Реал» ва Португалия термаларида ажойиб ўйин кўрсатди. Бу ажойиб карьера”, деди Бекхэм Рио Фердинанднинг подкастида.