Рафаэль Варан соғлиғи ҳақида гапирди.
Аввалроқ, 31 ёшли франциялик футболчи профессионал фаолиятини якунлаганди. Варан 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлди.
"20 ёшимдан бери Дамоклнинг қиличи (бу ибора қадимги юнон афсонасига ишора қилади ва зоҳирий фаровонлик олдида доимий таҳдидни билдириш учун ишлатилади) ўнг тиззамга осилган эди.
Юкни бошқариш, танани билиш, "газ"ни қачон босишни тушунииш - буларнинг барчасини мукаммал даражада ўзлаштирдим. Лекин охирги уч йил ичида фақат чап тиззамни жароҳатладим.
Менинг ўнг тиззам кучлироқ бўлди, лекин камроқ ҳаракатчан бўлди ва чап тиззам барча стрессни олди. Бу жароҳатлар мени қурбонлик ва завқ ўртасидаги мувозанатни йўқотган спиралга қайтарди" - деди собиқ ҳимоячи Рафаэль Варан.