Goal нашри XXI асрнинг энг фойдали трансферлари рейтингини тузиб чиқди. Бунда нарх ва сифатнинг мутаносиблиги инобатга олинди.
Топ-10 омадли трансферлар:
1. Криштиану Роналду “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га, 2003 йил 12 млн фунт эвазига;
2. Жейми Варди “Флитвуд Таун”дан “Лестер”га, 2012 йил 1,7 млн фунтга;
3. Самюел Эт'о “Барселона”дан “Интер”га, 2009 йил (“Барселона” Златанни сотиб олиш учун 46 миллион евро ва Этўони қўшиб берган);
4. Н'голо Канте (икки марта: 2015 йил “Лестер”га 5,6 млн фунтга ва 2016 йил “Челси”га 32 млн фунтга);
5. Рияд Марез “Гавр”дан “Лестер”га, 2014 йил 450 минг фунтга;
6. Кака “Сан-Паулу”дан “Милан”га, 2003 йил 8,5 млн еврога;
7. Кьеллини “Фиорентина”дан “Ювентус”га, 2005 йил 7,3 млн еврога;
8. Дани Карвахаль “Байер”дан “Реал”га, 2013 йил 6,5 млн еврога;
9. Марсело “Флуминенсе”дан “Реал”га, 2007 йил 6,5 млн еврога;
10. Рафаэл Варан “Ланс”дан “Реал”га, 2011 йил 10 млн еврога.
Маълумот учун. Криштиану Роналду 2003—2009 йиллар давомида “қизил иблислар” сафида ўйнаган. 196 учрашувда майдонга тушган футболчи 84 та гол урган. Клуб билан 3 карра АПЛ чемпиони бўлган. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасида ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони ғолиблигини қўлга киритган.