"Реал" келаси ёзда ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.
Мадридликлар ҳозирда "Ливерпуль" билан 2025 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган Трент Александр-Арнольдни қўлга киритишни устувор вариант сифатида кўрмоқда. Агарда Трент варианти ўхшамаса, "Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг захира варианти бўлиб турибди.
"Қироллик клуби"нинг асосий ҳимоячиси Дани Карвахаль тиззасидан олган жароҳати сабаб деярли 1 йилга сафдан чиқди.