Лука Модрич "Реал Мадрид" тарихидаги энг кекса футболчига айланди.
Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинда "Сельта" Мадрид клубини қабул қилди (1:2).
63-дақиқада Лука Модрич майдонга тушди ва "Реал Мадрид" тарихидаги энг кекса футболчига айланди - 39 ёшу 40 кун.
Хорватиялик ярим ҳимоячи 1966 йили 39 ёшу 36 кунлигида Мадридликлар сафида сўнгги ўйинини ўтказган Ференц Пушкашнинг рекордини янгилади.