Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Александр Хомяков: «Ҳар бир ўйин биз учун финалдек»

Баҳо:
+ | -

«Металлург» – «Андижон» (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков саволларга жавоб қайтарди.

— 6 очколик характерли ўйин бўлди. Рақиб жамоага очко жуда зарурлигини тушуниш қийин эмасди. Лекин иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади. Кўплаб вазиятлардан фойдана олмадик. Иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан тўп суришди. Бизнинг режамиз бошқача эди. Рақиб жамоа тажовузкорроқ ҳаракатланди. Биз ўйиннинг катта қисмини ҳимояда ўтказишга мажбур бўлдик. Қайта ҳужумга ўтиш қийин бўлди. Жиддий қаршиликка дуч келдик. Афсуски, яна бир бор чемпионатда ғалаба қозона олмадик.

— Ўзбекистон Кубогидаги ғалабадан кейин футболчиларни бу ўйинга тайёрлаш қийин бўлмадими?

— Ҳа, бу ўйинга тайёрлаш қайсидир маънода қийин бўлди. Йигитлар чемпионатда ҳам, Кубокдагидек ғалабалар зарурлигини тушиниб туришибди. Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба эди. Мухлисларимиз ҳам бизни фаол қўллаб туришди. Бизга ҳужумкорлик етишмади. Вазиятлардан гол ура олмадик. Қайсидир маънода ўйиндан қониқдим, кўрсатган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман.

— Жамоанингизни турнир жадвалида пастки ўринларда бораётгани сизни ташвишлантиряптими?

— Албатта, хавотирга соляпти. Анчадан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Кўп сонли мухлисларимиз биздан ғалаба кутишмоқда. Қандайдир руҳий  ўрага тушиб қолгандекмиз. Кубокдаги зафаримиз зўр кўриниш бермоқда. Ҳужумда муаммоларимиз бор, вазиятлардан фойданаланишда оқсамоқдамиз. Айниқса, қўшиб берилган дақиқалардаги стандарт вазиятда Бубаня яхши ҳаракатланганди. Вазиятларни яратаётганимиз хурсанд қиляпти, лекин ҳамон ғалаба йўқ.

— Қолган ўйинларда неча очко жамғаришни ўйлаяпсиз?

— Йигитлар билан гаплашиб олдик, ҳар бир ўйин биз учун финалдек. Шу тарзда руҳлантирмоқдамиз. Ҳар ўйиндан максимум очко олмоқчимиз. Қанча очко етарли эканлигини санаб, ҳисоблаганимиз йўқ.

— Ўзбекистон Кубогидаги ғалабадан кейин футболчиларга ваъда қилинган пуллар тўландими?

— Ҳа, албатта, бош ҳомиймиз ва вилоят ҳокимлиги томонидан ваъда қилинган рағбатлантиришни олдик. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилигимизни  билдирамиз. Бундай эътибордан хурсандмиз.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:29, 20.10.2024.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.