"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси қанот ҳимоячиси Кайл Уокер келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Deadlinedaylive хабарларига кўра, инглиз гранди Саудия Арабистонига латерални сотиши мумкин. Уокер хизматларига “Ал-Аҳли” қизиқиш билдирмоқда.
Потенциал трансфер қиймати тахминан 17 миллион еврога баҳоланмоқда.
34 ёшли ҳимоячи 2017 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"да тўп тепмоқда. Клуб ва футболчи ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.