Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Пахтакор» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди ва унда ўз имкониятидан фойдалана олган тошкентликлар ғалаба қозонишди.

Узоқ вақт давомида жароҳатини даволаб, ўз формасини тиклашга муваффақ бўлган Боян Миладинович ушбу мавсумда илк маротаба асосий таркибда майдонга тушди ва сардорлик боғичини ўз билагига тақди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Абдул Азиз Юсупов "Пахтакор"нинг бошланғич таркибида илк марта майдонга туширилди. Ўз навбатида Рўзиқул Бердиев ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ва сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган Азамат Алланиёзовни асосий таркибга киритди.

Ўйин бошидан тўп билан кўпроқ муомала қилган қаршиликлар ўйиннинг 6-дақиқасида майдон эгалари дарвозасини ишғол қилишди. Геворкян ўнг қанотдан тўп учун курашда Мерзляковдан устун келди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Илҳом Юнусов 12 метрлардан берган куч бўлмаган зарбаси билан дарвозанинг бурчагини ишғол қилди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Илҳом Шомуродов ўзининг ҳаракат билан, тўпга тегмаган бўлса-да, дарвозабонга халал берди. Учрашувни бошқариб бораётган Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ҳақли равишда голни бекор қилишди. Ушбу вазиятдан 30 сония аввал Илҳомнинг ўзи жарима майдончаси ичида тўпни кўкргаи билан қабул қилиб, зарба беришни қойиллата олмаганди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб Шомуродов бу сафар 5 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Мақсад Каримовга келиб тушди ва унинг кучли бўлмаган зарбасини Шомуродов дарвоза яқинида эгаллаб олиб, ўгирилганча зарба берди. Лобанов маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

"Пахтакор" дастлабки хавфли ҳужумни ва дарвоза томон тўғри зарбани ўйиннинг 24-дақиқаларига келиб берди. Қиличев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Искандаровнинг бош билан берган зарбасини
25 дақиқада эса Азамат Алланиёзов майдон марказидан узатилган тўпни жарима майдончаси ичида эгаллаб олиб (ҳимоячи таъқиби остида), дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Меҳмонлар бир қатор имкониятлардан фойдалана олмаганидан кейин Исмоилов шогирдлари жарима тўпидан ҳисобни очишди. Владимир Козак 25 метрлар чамасидан Суюнов қўриқлаётган дарвозанинг яқин юқори бурчагини жуда чиройли тарзда нишонга олди. 1:0. Орадан 5 дақиқа ўтиб Махарадзе Сергеевга тўпни етказди, бироқ Игорнинг 15 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бўлим тугаши арафасида Жамшид Искандаровнинг олис масофадан йўллаган дарвозабон учун ноқулай зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Биринчи бўлимга нисбатан хулоса қилганда, уни тенг икки қисмга бўлиш мумкин: биринчи ярмида "Насаф" кўплаб ҳужумлар уюштирди, аммо гол ура олмади; бўлимнинг иккинчи ярмида майдон эгалари ўзларига келишди ва рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилишди.

Иккинчи бўлим бошида "Насаф" жарима майдончаси атрофидан иккита жарима зарбасини амалга оширди. Геворкяннинг дастлабки зарбаси жонли деворга тегиб қайтган бўлса, иккинчи зарбани — олис бурчакка йўналтирилганини Лобанов бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимда қарши ҳужумга эътибор қаратган майдон эгалари Қиличевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди. Аммо Ойбек жуда яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади.

Ўйиннинг 74-дақиқасида қаршиликлар "Пахтакор" дарвозани бурчак тўпидан сўнг ишғол қилишди. Бироқ гол инобатга олинмади. Мақсуд Каримов дарвоза томон бош билан зарба берди. Тўпни Лобанов эгаллаб олаётганида Зоҳид Абдуллаев унга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Худди шунга ўхшаш вазият ўйиннинг 85-дақиқасида "Насаф" дарвозаси олдида содир бўлди. Қанотдан тўп узатиб берилган вазиятда Абдухолиқов қаршиликлар дарвозабонига нисбатан қўполлик қилди.

Ўйин тугашига қолганида "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди. Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага йўллай олмади. Ўз устидан тўпнинг оширилишини кутган Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа давомида Рўзиқул Бердиев шогирдлари таваккал қилиб олдинга интилишди. Айниқса, компенсация вақтининг энг сўнггисида қаршиликларда янада қулай имконият бўлди. Геворкян 5-6 метр масофада дарвозабон билан бирга бир вазиятда гол ура олмади. Александр Лобанов жуда яхши ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим.

"Пахтакор" ўтган  турда Жиззахда 2 очко йўқотганидан кейин бугун қийин ва муҳим ғалабани қўлга киритди. "Насаф" эса яхши ўйнаган ўйинида мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қайд этди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 8-ТУР
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:0 (1:0)
Гол: Владимир Козак (30)
Огоҳлантиришлар: Александр Мерзляков (18), Аббос Махсталиев (77)
"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Ойбек Қиличев (Темурхўжа Абдухолиқов 75), Абдул Азиз Юсупов (Аббос Махсталиев 66), Игорь Сергеев (Ғулом Ўрунов 90).
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Одил Ҳамробеков (Шерзод Аъзамов 78), Эркин Бойдуллаев, Азамат Алланиязов, Илҳом Юнусов, Шоҳруҳ Гадоев (Суҳроб Немъматов 86), Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Зоҳид Абдуллаев 73).
Ҳакамлар: М.Исмоилов, А.Снетков, А.Букатин, В.Серазетдинов
Назоратчи: С.Нажафалиев.
10 май. Тошкент. "Пахтакор". 3221 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:49, 10.05.2013.
Ўқилди: 3038 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.