Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановга Англиянинг “Арсенал” жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Лондонликлар “Ланс”нинг 20 ёшли ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглиз клуби мураббийи Микель Артета Лига 1 футболчиларига доимо жиддий эътибор қаратган. Бу сафар Абдуқодир “Арсенал” нигоҳида.
Ҳусанов SciSports талқинига кўра, жорий мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши марказий ҳимоячиси сифатида баҳоланган.
Ҳозирда футболчининг тахминий трансфер баҳоси 9,2 миллион евро. Унинг “Ланс” билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
“Ланс” ҳимоячиси тезлиги ва совуққонлиги бўйича Виллиам Салибага таққосланмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум Лига 1 да 8 та ўйинда майдонга тушди.