Италия А Сериясида саккизинчи тур ўйинлари ўтказилди. "Интер" ярим ҳимочиси Генрих Мхитарян "Рома"га қарши ўйин (1:0) ҳақида фикр билдирди.
- Ачерби ва Чалханўғли жароҳат олганидан афсусдаман, умид қиламанки, улар жиддий эмас. Биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қилдик. Албатта, биз Хоқон билан осонроқ ҳаракат қиламиз, аммо усиз ҳам курашамиз", - дея Мхитарян сўзларини келтиради fcinter1908.it.